Президент KEDEN, SmartCargo ахборот тизимлари ва транспорт-логистика соҳасидаги рақамли лойиҳалар билан танишди

ASTANА. Кazinform – Қасим-Жомарт Тоқаевга KEDEN, SmartCargo ахборот тизимлари ва транспорт-логистика соҳасидаги рақамли лойиҳалар таништирилди.

Тоқаев
Фото: Ақорда

Хусусан, KEDEN ягона рақамли платформаси божхона назорати жараёнини оптималлаштириш ва такомиллаштириш, савдо ва чегарадан ўтишни осонлаштириш учун мўлжалланган.

SmartCargo — бу божхона, транспорт, Ички ишлар вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, фармацевтика ва савдони тартибга солиш хизматларини бирлаштирган логистика хизматлари учун ноёб рақамли дарча.

National Road Geoportal (KazMaps) мониторинг ва инфратузилма учун Қозоғистон автомобиль йўлларининг рақамли харитасини тақдим этади.

Бундан ташқари, Давлат раҳбари Алматининг IТ экотизими ва таълим, мутахассисларни тайёрлаш, болалар хавфсизлиги, жамоат тартиби ва йўл ҳаракати назорати соҳасидаги рақамли ечимлар билан танишди.

Президент шунингдек, Марказий Осиёдаги болалар учун биринчи илмий музейга ташриф буюрди.

GITEX AI Central Asia & Caucasus 2026 кўргазмасида 600 дан ортиқ халқаро компаниялар, жумладан, Cisco, Cloudflare, Google Cloud, Huawei, Dell, H3C Technologies, Lenovo, Trend Micro, Hikvision, HP, Noventiq, Redington, Salesforce, Vertiv ва бошқа глобал технология етакчилари иштирок этмоқда.