Президент қатор спортчи ва мураббийларни давлат мукофотлари билан тақдирлади

ASTANА. Кazinform — Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Хорватия пойтахти Загреб шаҳрида кураш турлари бўйича жаҳон чемпионатида эришган юксак ютуқлари учун спортчилар ва мураббийларни давлат мукофотлари билан тақдирлаш тўғрисидаги Фармонни имзолади.

Тоқаев
Фото: Ақорда

“Құррмет” ордени билан:

1. Туризм ва спорт вазирлиги Спорт ва жисмоний тарбия масалалари қўмитаси Спортни ривожлантириш дирекцияси инструктор-спортчиси Айдос Султанғали;

2. Туризм ва спорт вазирлиги Спорт ва жисмоний тарбия масалалари қўмитаси Спортни ривожлантириш дирекциясиси инструктор-спортчиси Нурқожа Қайпанов;

3. Қозоғистон Республикаси Мудофаа вазирлиги спорт қўмитаси – Марказий спорт клуби мураббий-ўқитувчиси Камал Гаджимагомедов таыдирланди.

«Ерен еңбегі үшін» медали билан:

1. Туризм ва спорт вазирлиги Спорт ва жисмоний тарбия масалалари қўмитаси Спортни ривожлантириш дирекцияси спортчи-инструктори Асилжан Есенгелди;

2. Туризм ва спорт вазирлигининг Спорт ва жисмоний тарбия қўмитаси томонидан Алмати шаҳри “Шаңырақ” микрорайонидаги Республика ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати-коллежи мураббийи Еркебулан Кешубаев тақдирланди.

Қозоғистон Республикаси Президентининг Ташаккурномаси:

Туризм ва спорт вазирлиги Спорт ва жисмоний тарбия қўмитасининг Спортни ривожлантириш дирекцияси мураббийи Юрий Мельниченкога эълон қилинди.

Сўнгги хабарлар