19:22, 21 Сентябрь 2025 | GMT +5
Президент Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Нью-Йоркка амалий ташрифи бошланди
ASTANА. Кazinform – Давлат раҳбари БМТ Бош Ассамблеясининг 80-йиллик юбилей сессияси доирасидаги умумий мунозарада нутқ сўзлайди. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.
Президент қатор давлат раҳбарлари ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари билан музокаралар ўтказишни режалаштирган.
Шунингдек, ташриф доирасида трансмиллий компаниялар вакиллари билан икки томонлама ва давра суҳбатлари ташкил этилиб, Қозоғистоннинг сармоявий имкониятлари кенг намойиш этилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Нью-Йоркка амалий ташриф билан бориши ҳақида хабар берган эдик.