17:00, 14 Ноябрь 2025 | GMT +5
Президент Қасим-Жомарт Тоқаевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди
ТASHKENT. Каzinform — Қозоғистон ва Ўзбекистон мадҳиялари янгради ва Фахрий қоровул бошлиғи ҳисобот берди, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.
Тантанали маросимдан сўнг давлат раҳбарлари икки мамлакат расмий делегациялари аъзолари билан бир-бирларини таништирдилар.



Ташриф дастурига мувофиқ, президентлар эртага музокаралар ўтказадилар.


Шунингдек, Қасим-Жомарт Тоқаев ва Шавкат Мирзиёев раислигида Қозоғистон-Ўзбекистон Олий давлатлараро кенгашининг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтади.
Аввалроқ, Қасим-Жомарт Тоқаев Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Тошкентга давлат ташрифи билан боргани ҳақида хабар берган эди.