Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Хўжа Аҳмад Яссавий мақбарасини зиёрат қилди
ASTANA. Kazinform – Давлат раҳбари Туркистон вилоятига амалий ташриф буюрди. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.
Қасим-Жомарт Токаевнинг минтақага ташрифи туркий дунёнинг маънавий, тарихий ва маданий ёдгорликларидан бири бўлган ва ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган Хўжа Аҳмад Яссавий мақбарасини зиёрат қилишдан бошланди.


Давлат раҳбари мақбарада дафн этилган олим Хўжа Аҳмад Яссавий ва бошқа машҳур тарихий шахсларнинг руҳларига ҳурмат бажо келтирди.