Президент: Иқтисодий ўсиш бевосита илм-фан билан боғлиқ, бу — аксиома

ASTANА. Кazinform - Давлат раҳбари Фан ва технологиялар бўйича Миллий кенгаш йиғилишида нутқ сўзлади. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.

Тоқаев
Фото: Ақорда

Қасим-Жомарт Тоқаев илм-фан ва технология барча давлатлар учун стратегик аҳамиятга эга масала эканлигига эътибор қаратди.

– Ривожланган давлатлар ҳам фанга, ҳам техникага катта эътибор қаратмоқда. Барчангиз замон тенденцияларини кўрасиз. Глобал геосиёсий вазият беқарор, ўзгарувчан ва кўплаб муаммолар мавжуд. Аммо Хитой халқининг машҳур ҳикматига ишонадиган бўлсак, инқироз пайтида янги имкониятлар пайдо бўлади. Ҳозир сармоя, илм-фан ва юқори технологиялар вақти. Бугунги кунда ҳар қандай давлатнинг жаҳондаги ўрни фаннинг ривожланиш даражаси билан белгиланади. Иқтисодий ўсиш бевосита фан билан боғлиқ, бу — аксиома. Турли давлатлар ўртасида технологияси ривожланган илғор мамлакатларга айланиш учун кураш бор. Марказий Осиёда ҳам рақобат кучайиб бормоқда, бу тушунарли ва қонуний жараён. Шунинг учун биз ҳам бу соҳага алоҳида эътибор қаратиб, аниқ натижаларга эришишимиз керак, – деди Президент.

Давлат раҳбари ўз Мурожаатномасида олдимизга аниқ мақсад қўйилганини таъкидлади. Шунга кўра, Қозоғистон яқин уч йил ичида рақамли давлатга айланиши керак, сунъий интеллект имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш ва уни барча соҳаларга жорий этиш зарур.

– Бир неча кун аввал Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясидаги нутқимда мамлакатимиз тараққиёти йўналишларига алоҳида тўхталган эдим. Дунёда бўлаётган жараёнларга Қозоғистоннинг нуқтаи назарини ҳам билдирдим. Жаҳон ҳамжамияти ҳамжиҳатликда яшаш учун ўзаро ҳурмат, тенглик ва ҳамкорликни танлаши керак. Шундагина давлатлар ўртасида муваффақиятли муносабатлар ўрнатилади. Хабарингиз бор, шу ой бошида мен Хитойга расмий ташриф билан бордим. У ерда 15 миллиард долларлик 70 та инвестиция шартномаси имзоланди. АҚШга ташрифим давомида жаҳон компаниялари раҳбарияти билан музокаралар ўтказдим. Улар орасида Amazon, Meta каби сунъий интеллект ва юқори технологиялар соҳасидаги йирик корпорациялар бор. Шунингдек, Goldman Sachs, Blackstone, Cerberus Capital Management, Citigroup молиявий-инвестиция корпорациялари раҳбарлари билан учрашдим. Wabtec, PepsiCo ва бошқа йирик компаниялар билан тижорат шартномалари тузилди. Ташриф давомида иқтисодиётимизнинг асосий тармоқларини қамраб олган, умумий қиймати 5,2 миллиард доллардан ортиқ бўлган 11 шартнома имзоланди, – деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Сўнгги хабарлар