Президент ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг кенгайтирилган ҳайъат йиғилишини ўтказади

ASTANА. Кazinform – Эртага, 23 июнь куни Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев раислигида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг кенгайтирилган ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтади. Бу ҳақда ҚР Президенти маслаҳатчиси – Матбуот котиби Руслан Желдибай маълум қилди.

Тоқаев
Фото: Akorda

Йиғилишда ҚР Ҳукумати, Президент Администрацияси, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Молиявий мониторинг агентлиги, Коррупцияга қарши кураш агентлиги раҳбарлари иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент “Марказий Осиё – Хитой” ОАВ форумига табрик йўллагани ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар