Президент «Эгмонт» молиявий разведка бўлинмалари гуруҳи раиси Эльжбета Франков-Яскевични қабул қилди
ASTANА. Кazinform - Учрашувда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги халқаро ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.

Қасим-Жомарт Тоқаев «Эгмонт» гуруҳининг глобал молиявий хавфсизликни мустаҳкамлаш ва активларни қайтариш самарадорлигини оширишга ҳисса қўшадиган асосий халқаро платформа сифатидаги аҳамиятига эътибор қаратди.
Давлат раҳбари Қозоғистон жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши кураш бўйича миллий тизимини халқаро стандартларга мувофиқ янада такомиллаштириш ниятини тасдиқлади.
Президент қонун устуворлигини таъминлаш, жамоат хавфсизлигини мустаҳкамлаш мақсадида “Қонун ва интизом” концепцияси қабул қилинганини таъкидлади.
Эльжбета Франков-Яскевич Қозоғистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни юқори баҳолади ва уларнинг самарадорлигини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Давлат раҳбари Люксембург Буюк Герцогини табриклагани ҳақида хабар берган эдик.