Президент Бибисара Асаубаевани II даражали "Барыс" ордени билан тақдирлади

ASTANА. Кazinform — Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Бибисара Асаубаевани блиц бўйича Жаҳон чемпионатидаги ғалабаси билан табриклади. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.

Асаубаева
Фото: Kazchess.kz

– Бибисара Асаубаева жаҳон шахмат тарихига блиц бўйича уч карра жаҳон чемпиони ва қозоғистонлик шахмат устаси сифатида кирди.

Қозоғистон шахмат ассоциацияси мамлакатимизнинг кўк байроғини жаҳон саҳнасида ҳилпиратган ҳамюртимизнинг ғалабаси билан фахрланади.

Мен халқаро мусобақалардаги ютуқлари ва миллий шахматни ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси учун Бибисара Асаубаевани II даражали "Барыс" ордени билан тақдирлашга қарор қилдим, — дейилади табрикномада.

Эслатиб ўтамиз, Бибисара Асаубаева уч карра шахмат бўйича жаҳон чемпиони бўлган.

Сўнгги хабарлар