Президент Alem.ai халқаро сунъий интеллект марказига ташриф буюрди
ASTANА. Кazinform – Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Alem.ai халқаро сунъий интеллект марказига ташриф буюрди, деб хабар беради Ақорда.
Марказ сунъий интеллект соҳасида илмий тадқиқотлар ва таълим дастурларини олиб боради, стартап ташаббуслари ва бошқа амалий ечимларни жорий этиш учун шароит яратади.
Амалга оширилаётган лойиҳалар давлат секторида, бизнесда ва кундалик ҳаётда сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиш имконини беради.
Умуман олганда, Марказ Давлат раҳбарининг Қозоғистонни технологик жиҳатдан ривожланган, замонавий ва рақобатбардош мамлакатга айлантиришга қаратилган стратегик йўналишини амалга ошириш учун ташкил этилган.
Марказ бўйлаб саёҳат давомида Президент Astana Smart City лойиҳасининг ишга туширилишига гувоҳ бўлди.
Бу — ақлли шаҳар инфратузилмасининг янги авлодини шакллантирадиган муҳим ташаббус.
Presight.AI бош директори Томас Прамотедхам шаҳар тизимлари ва маълумотларини реал вақт режимида бирлаштирган ягона сунъий интеллект платформасини, шунингдек, шаҳар бошқаруви самарадорлигини оширишдаги қўлланилиш имкониятларини тақдим этди.