Пойтахтдаги Минтақавий экологик саммитда Астана декларацияси қабул қилинади

TASHKENT. Kazinform — Апрель ойида пойтахтда бўлиб ўтадиган Минтақавий экологик саммитда Марказий Осиё мамлакатлари раҳбарлари Астана декларациясини имзолайдилар. Бу ҳақда Тошкентда ўтказилаётган «Water week» форумида маъруза қилган Сув ресурслари ва ирригаци вазири Нуржан Нуржигитов маълум қилди, деб хабар беради Kazinform агентлигининг Тошкентдаги мухбири.

Елордада өтетін Өңірлік экологиялық саммитінде Астана декларациясы қабылданады
Фото: Әлихан Асқар/Kazinform

“Яқинда минтақамиз учун бир қатор муҳим тадбирлар бўлиб ўтади. 30 март куни Астана шаҳрида Орол денгизини қутқариш халқаро жамғармаси бошқарувининг йиғилиши бўлиб ўтади. Бу - жамғарма фаолияти ва қўшма дастурларни амалга ошириш бўйича асосий қарорларни қабул қилувчи органдир. У минтақавий ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган бир қатор юқори даражадаги қарорларни қабул қилади”, — деди вазир.

Нұржан Нұржігітов
Фото: Әлихан Асқар/Kazinform

Бундан ташқари, 22 апрель куни пойтахтда бўлиб ўтадиган Минтақавий экологик саммит доирасида Орол денгизини қутқариш халқаро жамғармаси Давлат раҳбарлари кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтади.

“Кенгаш жамғарманинг олий органи бўлиб, келажакдаги минтақавий ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилайди. Йиғилиш натижаларига кўра, давлат раҳбарларининг тўртта қарори, шунингдек, Астана декларацияси қабул қилинади”, — дея хулоса қилди Нуржан Нуржигитов.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сув ресурслари ва ирригация вазири Қозоғистон сув ресурсларини бошқариш соҳасидаги миллий сиёсатини доимий равишда такомиллаштириб бораётганини айтган эди.