Покистонда йўл-транспорт ҳодисасида 14 киши ҳалок бўлди

ASTANА. Кazinform — Покистоннинг шарқий Панжоб провинциясининг Жанг туманида автобус ва фургон тўқнашди, натижада 14 йўловчи ҳалок бўлди. Яна 16 киши жароҳат олди, деб хабар беради Синьхуа.

ЙТҲ
Фото: Report

Ҳодиса ҳақида журналистларга туман комиссари ўринбосари Али Акбар хабар берди.

— Лаҳордаги мусобақага Ветеринария ва ҳайвонот фанлари университети спортчиларини олиб кетаётган автобус Жанг туманида фургон билан тўқнашди, — дейди у.

Амалдор автоҳалокатни иккала транспорт воситасининг ҳаддан ташқари тезлиги билан боғлади.

— Тўққиз йўлловчи воқеа жойида ҳалок бўлди, яна беш киши олган жароҳатларидан касалхонада вафот этди, — дея қўшимча қилди А. Акбар.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой Покистонда сув тошқинидан жабрланганларга ёрдам юборганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар