09:06, 22 Май 2025 | GMT +5
Покистонда худкуш террорчи мактаб автобусини портлатиб юборди
ASTANA. Kazinform – 21 май, чоршанба куни эрталаб Покистоннинг жанубий-ғарбида худкуш террорчи мактаб автобусига ҳужум қилди, деб хабар беради Apnews.com.

Портлаш оқибатида камида тўрт нафар бола ҳалок бўлди, яна 38 нафари жароҳатланди. Бир нечта болаларнинг аҳволи оғир.
Маҳаллий ҳокимият маълумотига кўра, ҳужум Хуздар туманида содир бўлган. Автобус мактаб ўқувчиларини ҳарбий академияга олиб кетаётган бўлган. Худкуш террорчи болалар бўлган транспорт ёнида ўзини портлатган.
Ҳозирча ҳеч бир террорчи гуруҳ ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.
Покистон ички ишлар вазири Моҳсин Накви ҳужумни кескин қоралади. У жиноятчини “ҳайвон” деб атап, болаларга қарши амалга оширилган бу жиноятни ҳеч қандай оқлаш мумкин эмаслигини таъкидлади.