Петропавлда Жўжи Улусининг 800 йиллигига бағишланган кўргазма бўлиб ўтди
ASTANA. Kazinform — Петропавл шаҳрида “Олтин Ўрда (Жўжи Улуси ) даврининг тарихий ва маданий мероси” номли кўргазма бўлиб ўтди. Кўргазма Жўжи Улусининг 800 йиллигини нишонлаш учун ташкил этилган. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Маданият ва ахборот вазирлиги хабар берди.
“Кўргазмада Улитау миллий тарихий, маданий ва табиий музей-қўриқхонасидан олинган тарихий қимматли артефактлар намойиш этилди. Улар орасида Олтин Ўрда даврига оид мақбараларнинг безатилган ғиштлари, ўша даврдаги тарихий шахсларнинг мум шакллари, Жўжи хон мақбараси макети, шунингдек, ўрта аср тангалари, эски хариталар ва бошқа тарихий қимматли артефактлар бор”, — дейилади маълумотда.
Ҳозирда Улитау миллий тарихий, маданий ва табиий музей-қўриқхонасида Олтин Ўрда даврига оид 10 дан ортиқ тарихий ёдгорликлар сақланмоқда. Хусусан, Жўжи хон мақбараси, Болған Ана, Қулан Ана, Аяққамир ва бошқа муҳим ёдгорликлар мавжуд.
Ушбу кўргазма илгари Астана, Алмати, Туркистон ва Жезқазған шаҳарларида ташкил этилган эди. Кўргазманинг очилиш маросими Алматида бўлиб ўтди.