Перуда шахтага уюштирилган ҳужум оқибатида тўққиз киши ҳалок бўлди

Перунинг Патас провинциясида қуролли шахсларнинг шахтага уюштирган ҳужуми оқибатида камида 9 киши ҳалок бўлди, 15 киши яраланди. Бу ҳақда шанба куни мамлактнинг Ички ишлар вазирлиги маълум қилди, дея хабар беради Kazinform агентлиги TASSга таяниб.

Перуда шахтага уюштирилган ҳужум оқибатида тўққиз киши ҳалок бўлди
Фото: pixabay.com

“Бир гуруҳ қуролланган жиноятчилар Либертад ҳудудининг Патас провинциясида жойлашган «Подероса» тоғ-кон компанияси объектларига кириб, компания хавфсизлиги билан тўқнаш келишган, шунингдек, тўрт нафар кишини гаровга олган”, — дейилади хабарда.

Вазирлик маълумотларига кўра, жиноятчилар шахта ичида портловчи мосламани ишга туширган, натижада 9 киши ҳалок бўлган, 15 киши жароҳатланган.

“Полиция вазиятни назоратга олди. Ҳозиргача етти нафар жиноятчи қўлга олинди, қурол-яроғ мусодара қилинди”, — дейилади вазирлик хабарида.

RPP радиостанцияси маълумотларига кўра, терактни уюштирганликда Венесуэланинг Трен де Арагуа жиноий гуруҳи гумон қилинмоқда.

Сўнгги хабарлар