Павлодарга 1 триллион тенгедан ортиқ инвестициялар жалб этилди

ASTANA. Kazinform – Павлодар вилояти 2025 йилнинг 11 ойи давомида ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлар бўйича ижобий натижаларга эришди. Бу ҳақда вилоят ҳокими Асайин Байханов маълум қилди.

п
Фото: СЦК

“Жорий йилнинг 11 ойлик натижаларига кўра, Павлодар вилояти барқарор ўсишга эришди. Вилоятга 1 триллион тенгедан ортиқ инвестициялар жалб этилди. Бу ўтган йилга нисбатан 1,5 баравар кўп. Бу натижа билан вилоят республикада 2-ўринни эгаллади”, – деди А. Байханов пойтахтдаги Марказий коммуникациялар хизматида.

Ҳокимнинг сўзларига кўра, жалб этилган маблағларнинг 80 фоизи хусусий сектор маблағларидир. Бугунги кунда жами 7,3 триллион тенгега тенг 102 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда. Натижада 15 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилади.

Лойиҳаларнинг асосий қисми - 31 таси саноат секторига, 48 таси агросаноат комплексига тегишли лойиҳа. Шу билан бирга, лойиҳалар ҳавзасига туризм соҳасидаги - 7 та, энергетика соҳасидаги - 5 та, тиббиёт соҳасидаги - 2 та, транспорт ва логистика соҳасидаги - 1 та, атроф-муҳит соҳасидаги - 2 та ва савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги - 6 та лойиҳа киради.

 

Сўнгги хабарлар