Парламент ислоҳоти - замон талабига жавоб: европалик экспертлар фикри
ASTANА. Кazinform — Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Парламентни бир палатали органга айлантириш ташаббуси европалик сиёсатшуносларда катта қизиқиш уйғотди. Аксарият ҳолларда фикрлар бир-бирига тўғри келади, ислоҳот замоннинг долзарб таҳдид ва хатарларинини ўзида акс эттиради ва унинг реал натижаси жараённинг очиқлиги ва инклюзивлигига боғлиқ бўлади.

Сиёсий тизимнинг глобал муаммоларга чидамлилиги
Европа Иттифоқининг ташқи ва мудофаа сиёсати бўйича эксперти Алина Бельскаянинг айтишича, бундай ўзгаришлар глобал таҳдид ва хатарларга жавоб беради ва давлатнинг ўзгаришларга тез жавоб бериш қобилиятини оширади.
— Сиёсий тизимни ислоҳ қилиш — кўплаб мамлакатларда кузатилаётган фавқулодда эҳтиёжга жавоб. Зеро, Парламент вакиллик органи сифатида тез ўзгариб бораётган дунёга тез ва самарали жавоб бериш қобилиятига эга бўлиши керак, — деди Алина Бельская Кazinform агентлигига берган интервьюсида.
Унинг фикрича, Парламентнинг асосий вазифаси — фуқароларнинг хоҳиш-иродасини ифода этиш, ислоҳотни муҳокама қилишга ажратилган вақт кенг инкюзия ва жамоатчилик ишончини мустаҳкамлаш имконини беради.
— Парламент фуқароларнинг хоҳиш-иродаси ва манфаатларини ифода этиши муҳим. Бу ислоҳотни муҳокама қилишга кўп вақт ажратилгани — инклюзив сиёсий тизимни шакллантириш ва ҳокимият институтларига бўлган ишончни ошириш учун шароит яратади, – дейди у.
Марказий Осиё ва Шарқий Европада катта тажрибага эга Алина Бельская Қозоғистон учун ҳокимият ва ижтимоий-сиёсий кучларнинг ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш катта аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади.
— Қозоғистон олдида кенг кўламли ва мураккаб вазифа турибди. Бундай шароитда турли ижтимоий-сиёсий кучлар билан кенг ҳамкорликни таъминлаш, мамлакат келажагига умумий қарашни амалга оширишга хизмат қиладиган ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш жуда муҳим, – деди у.
Минтақавий контекст: Марказий Осиёдаги институционал ўзгаришлардан сабоқлар
Kazinform агентлигига берган интервьюсида Марказий Осиёнинг замонавий сиёсати ва тарихи тадқиқотчиси, Стаффордшир университети вакили Алан Томас ислоҳотларнинг сиёсий оқибатлари ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Аввалги эксперт сингари у ҳам бир палатали тизимга ўтиш қарорлар қабул қилиш тезлигини оширишига эътибор қаратди.
— Президент Тоқаев ўз нутқида Қозоғистоннинг қонун чиқарувчи тузилмалари 1990-йиллардаги жадал ўзгаришлар даврида шаклланганини таъкидлади. Ўшандан бери Ўрта Осиё республикалари ўз тизимларини муайян шароитларга мослаштирганлар. Ҳам фарқлар, ҳам ўхшашликлар мавжуд. Масалан, Қирғизистон ҳам икки палатали тизимдан воз кечган бўлса, Ўзбекистон эса, аксинча, унга ўтди, — деди у.
Унга кўра, Сенатдаги ваколатларнинг қайта тақсимланиши ижро ҳокимиятини мустаҳкамлайди ва ҳукмрон партия мавқеини мустаҳкамлайди.
Буюк Британиянинг Қозоғистондаги собиқ элчиси, Caspian Policy Center таҳлил маркази маслаҳат кенгаши аъзоси Жеймс Шарп ҳам ўз фикрини билдирди. Унинг сўзларига кўра, ислоҳотларни самарали амалга ошириш учун сиёсий маданиятни мустаҳкамлаш, кўппартиявий ҳамкорликни қўллаб-қувватлаш, фуқаролик жамияти, мустақил оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш, рақобатбардош сайловларни таъминлаш каби изчил чора-тадбирлар зарур.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ экспертлари фикр билдирган эдилар.