Париж ва Милан мода ҳафталигида “Дунёни лол қолдирган бувилар” лойиҳаси тақдимоти бўлиб ўтади

ASTANA. Kazinform — Европанинг энг нуфузли мода саҳналаридан бири “Дунёни лол қолдирган бувилар” номли ноёб маданий лойиҳани тақдим этади.

әже
Фото: Мәдениет және ақпарат министрлігі

Ушбу лойиҳа иштирокчиларининг ёши 60 дан 74 гача. Улар республиканинг турли ҳудудларидан кастинг орқали танлаб олинган.

ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги маълумотларига кўра, 20 нафар иштирокчи Европа мода саҳнасини забт этиш учун йўлга чиқади. Кўргазмаларда улар миллий нақшли “Оқ марварид” коллекциясини тақдим этадилар. Лойиҳа муаллифи таниқли модельер, Евроосиё дизайнерлар иттифоқи аъзоси, Миллий дизайнерлар академияси академиги Раушан Ануарбекова.

әже
Фото: Мәдениет және ақпарат министрлігі

У қозоқ миллий анъаналаридан илҳомланган замонавий тўпламлари билан танилган ва бундан олдин ўз ишини Milan Fashion Week, Paris Fashion Week, Aspara Fashion Weekда намойиш этган.

“Дунёни лол қолдирган қозоқ бувилар” лойиҳаси Европа мода ҳафталигида тўртинчи бор иштирок этади. Бу йилги тадбир Қозоғистонда анъанавий тарзда нишонланадиган Халқаро кексалар куни ва кексалар ойлигига бағишланди.

әже
Фото: Мәдениет және ақпарат министрлігі

Эслатиб ўтамиз, 24 сентябрда ЮНЕСКОнинг Париждаги бош қароргоҳида таниқли қозоқ куйчиси, бастакори ва дирижёри Нургиса Тлендиев таваллудининг 100 йиллигига бағишланган “Аср мусиқаси: Тлендиевга ҳурмат” номли байрам концерти бўлиб ўтади.

әже
Фото: Мәдениет және ақпарат министрлігі

 

Сўнгги хабарлар