Параосиё ўйинларида Қозоғистон саватчасига яна 4 та медаль тушди

Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларида Қозоғистон терма жамоаси савтчасига битта кумуш ва учта бронза медали тушди, деб хабар беради Kazinform агентлиги.

Параспорт
Фото: Туризм ва спорт вазирлиги

Қозоғистонлик спортчи Ерлан Ўтепов парадзюдо бўйича кумуш медални қўлга киритди.

90+ кг вазн тоифасида иштирок этган спортчи финалда мўғулистонлик спортчи Ганбат Даштсеранга имкониятни бой бериб қўйди.

Қозоғистонлик спортчи Алишер Гариполлаев паратаэквондо бўйича бронза медалини қўлга киритди.

Параспорт
Фото: Туризм ва спорт вазирлиги

 

Учинчи ўрин учун кечган жангда у япониялик полвон Чакир Итони 34:11 ҳисобида мағлуб этди.

Жанг (К44) 80+ кг вазн тоифасидаги паратаэквондочилар ўртасида бўлиб ўтди.

Ханчжоуда бўлиб ўтаётган Параосиё ўйинларида дзюдо бўйича Ерлан Қонкиев бронза медалини қўлга киритди.

Парадзюдо
Фото: Туризм ва спорт вазирлиги

 

Учинчи ўрин учун кечган жангда у хитойлик курашчи Ли Пенни 10:0 ҳисобида мағлуб этди.

Мусобақа J2 тоифасида 90+ кг вазн тоифасида парадзюдочилар ўртасида ўтказилди.

90+ кг вазн тоифасида иштирок этган Талғат Ажғалиев (J2 тоифаси) парадзюдо бўйича бронза медали соҳибига айланди.

Парадзюдо
Фото: Туризм ва спорт вазирлиги

 

Медаль учун жангда у индонезиялик спортчини мағлуб этди.

Сўнгги хабарлар