19:12, 23 Сентябрь 2025 | GMT +5
Озарбайжонда карантин режими узайтирилди
ASTANA. Kazinform – Озарбайжон Республикаси Бош вазири Али Асадов тегишли қарорни имзолади.

Ҳужжатга кўра, мамлакатда махсус карантин режими 2026 йил 1 январь соат 06:00 га қадар узайтирилди.
Қайд этилганидек, бу қарор “мамлакатда коронавирус (COVID-19) инфекцияси тарқалиши ва унинг юзага келиши мумкин бўлган оқибатларини олдини олиш мақсадида” қабул қилинган.