От устидаги ёш хитойлик эр-хотин Астанага яқинлашмоқда
ASTANA. Kazinform - Хитой Халқ Республикасининг Тарбағатай префектурасидан отда йўлга чиққан ёш эр-хотин Қуанбек Тусипханули ва Жайна Еркинқизи 20 октябрда Астанага етиб боради. Бу ҳақда Kazinform мухбирига шахсан ўзлари маълум қилди.

"Азиз орзумизни амалга оширишимизга бир неча соат вақт қолди. Кўтаринки кайфиятдамиз, ўзимизни зўр ҳис қиляпмиз, отларимиз илдам ҳаракат қиляпти. Биз Қозоғистон пойтахти — Астана шаҳрини кўришни интиқлик билан кутяпмиз. Худо хоҳласа, 20 октябрда Астанага етиб борамиз", - дейди Қуанбек Тусипханули.
Улар сафарини 8 августда Тарбағатай префектураси таркибига кирувчи Сауан округидан бошладилар. Саёҳатчилар отларда икки ойдан ортиқ вақт мобайнида қозоқ чўлининг бепоён кенгликларини босиб ўтиб, Сариарқага етиб келдилар.
Маршрутнинг умумий узунлиги 2500 километрдан ортиқ.
Эслати ўтамиз, аввалроқ сайтимизда ушбу узоқ ва илҳомлантирувчи саёҳатга бағишланган мақола эълон қилинган эди.