Олжас Бектенов хусусий компанияларни муҳтож одамларни қўллаб-қувватлашга чақирди
ASTANА. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Бош вазири Олжас Бектенов Ҳукумат йиғилишида квази-давлат секторини, шунингдек, хусусий компанияларни муҳтож одамларни инклюзив лойиҳалар билан қўллаб-қувватлашга чақирди.
Йиғилишда “Самруқ-Қазна” жамғармаси директорлар кенгаши раиси Нурлан Жақипов акциядорлик жамиятининг ижтимоий йўналтирилган лойиҳалари ҳақида ахборот берди. Ҳукумат раҳбари “Самруқ”нинг ушбу ташаббусларига бошқа компаниялар ҳам жавоб бериши кераклигини айтди.
— Жамғарма жуда кўп ишларни амалга оширмоқда. Мен бошқа квази-давлат, шунингдек, хусусий компанияларни бу йўналишда фаол ишлашга, муҳтож одамларни, ногиронларни қўллаб-қувватлашга, уларга ёрдам беришга ва тегишли шароитлар яратишга чақираман. Чақираман, — деди у.