Олимлар Антарктиданинг муз ости таркибининг энг батафсил харитасини яратди
ASTANА. Kazinform — Олимлар қитъанинг топографиясини батафсил очиб, Антарктиданинг муз ости таркиби харитасини яратди, деб хабар беради Anadolu Ajansi.
Буюк Британиядаги Эдинбург Университети ва Франциядаги атроф-муҳит геологияси институтининг тадқиқотчилари муз сатҳининг сунъий йўлдош кузатувлари ва муз оқими физикаси асосида муз остидаги топографияни прогноз қилиш имконини берадиган «муз оқимининг бузилишини таҳлил қилиш» (IFPA) деб аталадиган моделлаштириш техникаси орқали Антарктиданинг янги харитасини яратди.
Антарктиданинг муз ости топографиясининг энг батафсил харитасини яратар экан, тадқиқотчилар тоғли дренаж тизимлари билан боғлиқ бўлиши мумкин бўлган тик соҳил каналларидан бошлаб дунёнинг бошқа қисмларидаги U-шаклли музлик водийларига ўхшаш чуқур водийларгача бўлган илгари номаълум ёки кам ўрганилган геологик хусусиятларни топди.
Бу хариталар қитъадаги муз ҳаракатини ўрганишга ёрдам беради ва Антарктида музликларининг глобал денгиз сатҳининг кўтарилишига қандай таъсир кўрсатиши ҳақида тушунча беради.
Бошқа томондан, яратилган харита ўлчамлари 2 кмдан 30 кмгача бўлган объектларни илгари кўрилмаган даражада тасвирлайди, кичикроқ рельеф шакллари эса моделлаштириш доирасидан ташқарида қолади.
— Антарктиданинг муз ости ландшафти кўрсатилган бизнинг IFPA харитамиз Антарктиданинг муз ости топографияси ҳақида жуда батафсил маълумотларни, айниқса геофизик тадқиқотлардан олинган музнинг қалинлиги ҳақидаги маълумотлар билан бирга муз сатҳининг сунъий йўлдош кузатувларидан олиш мумкинлигини кўрсатади, — дейилади тадқиқот гуруҳи тайёрлаган мақолада.
Шунингдек, мақолада тадқиқот давомида ўтказилган ландшафт классификацияси ва ундан олинган топографик харита Антарктиданинг муз ости ландшафтининг келажак тадқиқотлари учун муҳим маълумот манбаи бўлиши таъкидланган.
Харита келажакдаги батафсил геофизик тадқиқотлар қаерга йўналтирилиши кераклиги ҳақида маълумотни, шунингдек, муз ҳаракатини моделлаштириш учун зарур бўлган майда деталларни беради.
Тадқиқот Science журналида чоп этилди.
Эслатиб ўтамиз, Антарктикадаги қизилранг шаршара – “Қонли шаршара” ҳали ҳам сир бўлиб қолмоқда.