Нур-Султан шаҳрида сайёҳларни жалб қилувчи қандай меъморий ёдгорликлар бор
«Шаҳар аҳолиси ва меҳмонлар учун энг қулай жой бу санъат ёдгорликлари бўлган парклардир. Шунингдек, «Бәйтерек» меъморий обидаси, «Мәңгілік ел» (Абадий мамлакат) триумфал аркаси, ЭКСПО майдони ва бошқалар», - деди тарихий ва маданий мерос объектлари ва ёдгорликлари сақланишини таъминлаш дирекцияси раҳбари Нарима Мухамбеталина.
Пойтахтнинг 20 йиллиги муносабати билан «Ҳудудларнинг Астана шаҳрига ҳадяси» лойиҳаси доирасида бир нечта маданий объектлар қурилди. Хусусан, Қарағанди вилояти «Қазақ еліне мың алғыс» («Қозоқ юртига минг рахмат») монументи ва «Ұлытау» хиёбонини тақдим этди. Ғарбий Қозоғистон вилояти Маншук Маметованинг ҳайкали ва «Ақжайық» ҳиёбонини тақдим этилди. Шунингдек, Ақтўбе вилояти Мустақиллик майдони марказида «Бейбітшілік қабырғасы» («Тинчлик девори») монументини ўрнатди. Атирау вилояти Ишим дарёси бўйида пиёдалар учун янги меъморий кўприк қуриб совға қилди. Қизилўрда вилояти эса ўз моҳиятига кўра (дунёдаги энг машҳур Байқонир космодроми Қизилўрда вилоятида – Таҳр.), очиқ осмон остидаги ракета ва космик технологиялар музейини очди.
Шарқий Қозоғистон вилояти Ботаника боғида мусиқий фаввора ўрнатди. Бундан ташқари, Алмати вилояти «Арай» паркида кенг кўламли реконструкция ишлари олиб борди, ва уни пойтахдаги «Жетісу» («Еттисув») маданият ва истироҳат боғига айлантирди.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йилда С.Сейфуллин, Б.Майлин, И.Жансугиров таваллудининг 125 йиллигига бағишланган «Үш арыс» («Уч ўғлон») ҳайкали ўрнатилди.
Қозоғистон пойтахтида 46 та тарихий ва маданий ёдгорликлар давлат ёдгорликлари рўйхатига киритилган.
Бугунги кунда 51 та янги объектлар аниқланиб, рўйхатдан ўтказилди. Яғни, Нур-Султан шаҳридаги тарихий ва маданий ёдгорликларнинг умумий сони – 97 тани ташкил қилади. Шу жумладан меъморий ва тарихий ёдгорликлар сони - 46, монументал санъат ёдгорликлари сони - 38, археологик ёдгорликлар сони - 13.