Нукусдан Манғистау вилоятига поезд қатнови йўлга қўйилади
TASHKENT. Kazinform – 22 августдан Манғистау вилоятига Нукус шаҳридан темирйўл қатнови йўлга қўйилади. Поезд ҳафтада уч марта ҳаракатланади, қатнов салкам 21 соатни ташкил қилади.

Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳридан Қозоғистоннинг Манғистау вилоятига янги поезд қатновлари йўлга қўйилади, дея хабар бермоқда «Узтемирйулйуловчи» компанияси матбуот хизмати.
Манғистауга тўғридан-тўғри қатновлар 22 августдан бошланади. Поезд ҳафтанинг пайшанба, шанба, сешанба кунлари Нукусдан соат 20:16 да жўнайди ва Манғистауга соат 17:14 да етиб келади.
Мазкур йўналиш икки давлат ўртасидаги туризмни ривожлантиришга хизмат қилиши кутилмоқда.
“Эндиликда йўловчилар Нукус вокзалидан Қозоғистоннинг Манғистау вилоятига саёҳат қилишлари мумкин. Манғистау вилояти ўзининг ноёб табиий манзаралари, бой тарихи ва маданий мероси билан сайёҳларни ўзига жалб қилади. Ривожланган туристик инфратузилма, турли хил диққатга сазовор жойлар, қулай меҳмонхоналардан то эко-турбазаларгача. Дўстона ва меҳмондўст маҳаллий аҳоли сайёҳларни минтақа маданияти ва анъаналари билан таништиришга тайёр», – дейилади хабарда.
23 август санасидан ҳафтанинг жума, якшанба, чоршанба кунлари поезд Манғистаудан 18:54 да ҳаракатланади ва Нукусга 15:22 да етиб боради.
Оралиқ масофа салкам 21 соатни (20 соат 58 дақиқа) ташкил этади.