Норвегиялик ёзувчи Юн Фоссе адабиёт бўйича Нобель мукофоти билан тақдирланди

Фоссе - Европа театрларида замонамизнинг энг машҳур ва изланувчан драматургларидан бири.
Театр мутахассисларининг фикрича, Фоссе асарларининг сюжетлари қаҳрамонларнинг кучлилигига эмас, балки уларнинг ўзига ишонмаслик, ўлимдан қўрқиш, ўз кучига шубҳа қилиш каби заиф томонларига асосланади.
Шунинг учун унинг пьесалари машҳур.
Юн Фоссе биринчи марта 1983 йилда "Қизил, қора" романини ёзган ва унинг "Биз ҳеч қачон ажралмаймиз" деб номланган биринчи пьесаси 1994 йилда нашр этилган.
Унинг драматург сифатидаги машҳур асарлари қаторида “Ёз куни” (1998), “Ўлим мавзулари турлари” (2001), “Мен – шамол” (2007) ва бошқалар бор.
Энг машҳур романлари "Тонг, оқшом", "Уйқусизлик" ва бошқалар.
Бу йилги номзодлар орасида Салмон Рушди, Харуки Мураками ва Маргарет Этвуд каби таниқли ёзувчилар бор эди.
Уларнинг барчаси адабиёт соҳасидаги нуфузли мукофотлар совриндорлари.
Рушди ва Этвуд мукофотлари орасида Букер премияси ҳам бор. Этвуд ҳатто уни икки марта қўлга киритган.
Фоссенинг номи энг яхшилар рўйхатида тилга олинган бўлса-да, танқидчилар Дэн Сяохуа тахаллуси билан танилган хитойлик ёзувчи Цань Сюэ ғалаба қозонишини башорат қилишган.
Танқидчиларнинг фикрича, унинг асарларида ХХ асрнинг дунё ва Хитойдаги нотинчлиги ажойиб тарзда тасвирланган.