Номаълум шахслар Эквадор президенти кортежига ҳужум қилди

ASTANA. Kazinform — Канар провинциясида номаълум қуролли шахслар Эквадор президенти Даниэль Нобоаниннинг машинасига қарата ўт очди, деб хабар беради Report.

Неизвестные напали на кортеж президента Эквадора
Фото: x.com / @Presidencia_Ec

Исмини ошкор этмаган вазирнинг айтишича, давлат раҳбари тадбирга яқинлашар экан, 500 га яқин одам президент кортежини ўраб олиб, машиналарга тош отган.

«Президент машинасида ўқ излари топилди», — деди номаълум амалдор.

Эквадорнинг атроф-муҳит ва энергетика вазири Инес Манзано Нобоанга суиқасд уюштирилгани ҳақидаги хабар расман эълон қилинганидан кейин изоҳ берди. Унинг сўзларига кўра, президент жабрланмаган ва воқеа юзасидан беш киши ҳибсга олинган.