Нетаньяху Рафаҳдаги ноҳарбий объектга зарба берилганини тан олди

Нетаньяху Рафаҳдаги ноҳарбий нишонга зарба берилганини тан олди
Фото: Абед Рахим Хатиб / Flash90

ASTANA. Кazinform - Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху ЦАХАЛнинг Ғазо секторидаги Рафаҳ шаҳридаги ноҳарбий бинога зарба берганини тан олди. Зарба натижасида қочқинлар лагеридаги ёнғинда камида 45 киши ҳалок бўлди.

Душанба куни Исроил парламентида қилган чиқишида Нетаньяху Рафаҳга ракета учирилганида “фожиали хато”га йўл қўйилганини тан олди, дея хабар беради “Америка Овози”.

У аниқ нима бўлганини айтмади, бироқ вазият ўрганилаётганини айтди.

“Тинч аҳолига зарар етказмаслик учун барча саъй-ҳаракатларимизга қарамай, кеча тунда фожиали хатолик юз берди. Вазиятни текшириб, хулоса чиқарамиз. Бу - бизнинг сиёсатимиз”, - деди Нетаньяху.

Кейин 27 майга ўтар кечаси қочқинлар жойлашган чодирлар ёндирилгани акс этган кадрлар тарқалди. Кейинчалик ЦАХАЛ ҳужумчилар ХАМАСни нишонга олганини ва аниқ разведка маълумотларига асосланганини даъво қилди.

Шунингдек, у зарба тинч аҳолига зарар етказмаганини, аксинча, ҲАМАСнинг икки юқори мартабали аскарини ўлдирганини айтди. Аммо тинч аҳоли ўлимини акс эттирувчи кадрлар эълон қилингани ва зарба халқаро ҳамжамият томонидан қораланганидан сўнг, Исроил ҳарбийлари тергов бошлаганини маълум қилди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгаши сешанба куни Исроилнинг Рафаҳ шаҳрида амалга оширилган ҳалокатли ҳаво ҳужумидан сўнг фавқулодда йиғилиш ўтказди. Ёпиқ йиғилиш Хавфсизлик Кенгашининг вақтинчалик аъзоси Жазоир томонидан чақирилди.

Сўнгги хабарлар