Навоийда "Алишер Навоий ва Шарқ Ренессанси" халқаро симпозиуми ўз ишини бошлади

NAVOIY. Kazinform – Ўзбекистонда буюк мутафаккир Низомиддин Мир Алишер Навоий таваллудининг 584 йиллиги байрамона руҳда нишонланмоқда. Навоий вилоятида 2025 йил «Алишер Навоий йили» деб номланди.

Алишер Навоий
Фото: UzA

Вилоятда ўтказилган "Алишер Навоий ва Шарқ Ренессанси" халқаро симпозиумида Бельгия, АҚШ, Венгрия, Покистон, Россия, Эрон, Миср, Озарбайжон, Туркия, Шимолий Кипр, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон каби 20 га яқин давлатнинг, шунингдек Ўзбекистоннинг навоийшунослари, арбоблар, маданият ва санъат намояндалари, йирик олий ўқув юртлари профессорлари бевосита ва билвосита (онлайн платформалар орқали) иштирок этди.

Навоий
Фото: Xabar.uz

Халқаро симпозиум доирасида Навоий шаҳридаги Маънавият ва маърифат масканида ялпи мажлис ўз ишини бошлади. Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Хайриддин Султонов Президент Шавкат Мирзиёевнинг симпозиум иштирокчиларига йўллаган табригини ўқиб эшиттирди.

Жараёнда Навоий вилоят ҳокими Нормат Турсунов ҳам нутқ сўзлади.

Симпозиум доирасида 8-9 февраль кунлари бутун вилоят бўйлаб шуъба йиғилишлари, "Назм ва наво" адабий кечалари, семинарлар, олимлар билан учрашувлар, Ҳазрат ҳайкаллари пойига гулчамбарлар қўйиш маросимлари ва шу каби маданий тадбирлар бўлиб ўтди.

 

Муаллиф: Гулдана Наринбетова

Сўнгги хабарлар