Мустафо, Мусо, Ҳадия: Чимкентда 24 ёшли аёл уч эгизакни дунёга келтирди

SHYMKENT. Кazinform — 24 ёшли шаҳарлик Феруза Раҳимова биринчи ҳомиладорлигида уч эгизак — икки ўғил ва бир қизни дунёга келтирди.

Чимкентда 24 ёшли аёл уч эгизакни дунёга келтирди
Фото: Чимкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси

Чақалоқлар муддатидан олдин, ҳомиладорликнинг 31-ҳафтасида туғилган. Дастлаб уларнинг аҳволи оғир бўлиб, янги туғилган чақалоқлар бир муддат нафас олиш аппаратига муҳтож эди. Чақалоқлар реанимация бўлимида шифокорлар назорати остида бўлди.

уч эгизак
Фото: Чимкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси

Бироқ, шифокорларнинг малакали ёрдами туфайли чақалоқлар ҳаёт учун курашда ғалаба қозонишди. Энди улар кўкрак сути билан озиқланадилар ва вазн йиғадилар. Она ва уч эгизакнинг аҳволи яхши. Бахтли оила уч эгизакларга Мустафо, Мусо ва Ҳодия деб исм қўйди.

Чимкентда 24 ёшли аёл уч эгизакни дунёга келтирди
Фото: Чимкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси

Айтиш жоизки, Чимкентда туғилиш кўрсаткичи йилдан-йилга ортиб бормоқда. 2025 йил бошидан буён у ерда 12648 нафар чақалоқ дунёга келган. Шулардан 149 таси эгизак, 3 нафари уч эгизак фарзандлар рўйхатга олинган.

туғруқхона
Фото: Чимкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Чимкентда 7 килограмм вазнли чақалоқ дунёга келгани ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар