Мурожаатнинг ижроси: Қозоғистонда республика аҳамиятига эга йўлларнинг ҳолати 93 фоизга яхшиланди
ASTANА. Кazinform — Президент Қасим-Жомарт Тоқаевнинг “Адолатли Қозоғистон: қонун ва интизом, иқтисодий ўсиш, жамоатчилик оптимизми” Мурожаатномаси ва бошқа топшириқлари ижроси доирасида Ҳукумат транспорт-логистика инфратузилмасини ривожлантириш бўйича иш олиб бормоқда. Бу ҳақда Ҳукумат маълум қилди.

2025 йилда қурилиш-таъмирлаш ишлари 13 минг километрдан ортиқ йўлларни қамраб олди.
Шундан 7 минг километрида ўрта таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
“Жезқазған – Петропавл”, “Муқир – Қулсари”, “Орал – Атирау” ва бошқа автомобиль йўллари қуриб битказилди, “Марказ – Ғарб” автомобиль йўли, шунингдек, “Ақтўбе – Улғайсин”, “Қарағанди – Жезқазған” участкалари, Сариағаш, Рудний ва Чимкент йўллари қурилди. Қалбатау-Майқапшағай йўли қуриб битказилмоқда. Ҳаддан ташқари юкламани кузатиш учун 60 та автоматлаштирилган ўлчаш станциялари (АЎС) ўрнатилди, 2025 йил охирига бориб уларнинг сони 220 тага етказилади.
— Рақамлаштиришга катта эътибор қаратилмоқда. Электрон чипталар, рақамли диспетчерлик, прогнозли хизмат кўрсатиш, интеллектуал транспорт тизимлари жорий этилмоқда, — деди Транспорт вазири ўринбосари Мақсат Қалиакпаров.