Мўғулистонда китобхонликни тарғиб қилиш миллий байрами ўтказилди

ASTANA. Kazinform — Ҳар йили 18-21 сентябрда мамлакат бўйлаб ўтказиладиган “Миллий маданият ва китоб кунлари — 2025” байрами нишонланди, деб хабар беради Монцамэ.

Моңғолияда кітап оқуды насихаттайтын ұлттық мереке өтті
Фото: Монцамэ

Ушбу байрам Мўғулистон Президентининг 2012 йилдаги 158-сонли фармони ҳамда “Давлат байрамлари ва махсус кунлар тўғрисида”ги қонуннинг 5.1.17-моддасига мувофиқ ташкил этилган.

Моңғолияда кітап оқуды насихаттайтын ұлттық мереке өтті
Фото: Монцамэ

“Миллий маданият ва китоб кунлари – 2025” куз байрами ҳудудлардаги марказий майдонлар ва сомонларда бўлиб ўтди. Вилоят маданият, спорт, туризм ва ёшлар билан ишлаш бошқармалари, 21 та ҳудуддаги маданият ташкилотлари, маданият марказлари, кутубхоналар ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда вилоятнинг 21 та ҳудуддаги маданият ва санъат марказлари иштирок этди.

Моңғолиядағы кітап күні
Фото: Монцамэ

Бундан ташқари, Улан-Батор шаҳрида пойтахт Маданият ва санъат бошқармасига қарашли муассаса ва марказлар, тегишли марказий ва нодавлат ташкилотлар фаол иштирок этди.

Моңғолияда кітап оқуды насихаттайтын ұлттық мереке өтті
Фото: Монцамэ

Ҳар йили ўтказиладиган ушбу байрамдан мақсад кенг жамоатчилик ўртасида китобхонликни тарғиб этиш, китоб фонди ва адабий меросни кенгайтириш, болаларнинг билим олишга бўлган иштиёқини ошириш, билим алмашиш маданиятини шакллантиришдан иборат.

Моңғолияда кітап оқуды насихаттайтын ұлттық мереке өтті
Фото: Монцамэ

Байрам доирасида китобхонликни тарғиб қилишга қаратилган турли тадбирлар ўтказилди. Жумладан, адабий қаҳрамонлар либосларида парад, китоб кўргазмалари, ёзувчилар билан учрашувлар, мушоира кечалари, янги китобларнинг чегирмали савдоси, энг сара китоблар кўргазмаси, “Китоб алмашамиз” акцияси ташкил этилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мўғулистонда 30 та давлатдан энг яхши камончилар йиғилиши ҳақида хабар қилинганди.

Сўнгги хабарлар