Мўғулистонда бўлиб ўтадиган "Номад" жаҳон фестивалида 400-дан ортиқ спортчи иштирок этади

ASTANA. Kazinform — 22-24 август кунлари Мўғулистон пойтахтининг Налайх туманидаги Тайж Хайрхон тоғи этагида “Номад” жаҳон маданият фестивали бўлиб ўтади, деб хабар беради Монцамэ.

Моңғолия
Фото: Монцамэ

Фестивалда анъанавий спортнинг тўрт тури: миллий кураш, ёмби отиш, ошиқ отиш ва от пойгаси бўйича мусобақалар ўтказилади.

Ушбу мусобақаларда иштирок этиш учун 400дан ортиқ спортчи рўйхатдан ўтган.

От пойгасида 100 дан ортиқ от иштирок этиши кутилмоқда.

Дастурда спорт мусобақаларидан ташқари чиқишлар, маҳорат сабоқлари ва тренинглар, шунингдек, томошабинлар учун очиқ турнирлар (кураш, камондан отиш ва ошиқ отиш бўйича) ўрин олган.

Сўнгги хабарлар