Мўғулистон МИФ-2026 форумига мезбонлик қилишни бекор қилди
ASTANA. Kazinform — Мўғулистон ҳукумати иқтисодий форумга мезбонлик қилишни кейинга қолдирди, деб хабар беради Монцамэ.
“2026 йил 29 апрелда бўлиб ўтган Вазирлар Маҳкамасининг йиғилишида жорий йил 29-30 июнь кунлари режалаштирилган Мўғулистон иқтисодий форуми (МИФ) тадбирини бекор қилишга қарор қилинди”, — дейилади хабарда.
Халқаро геосиёсий кескинликнинг кучайиши ва етакчи давлатлар ўртасидаги савдо можаролари натижасида глобал таъминот занжирлари издан чиқмоқда, хомашё ва энергия ташувчилар нархлари юқори ўзгарувчанликни кўрсатмоқда. Ташқи муҳитнинг беқарорлиги мамлакатнинг макроиқтисодий барқарорлигига таҳдид соляпти, импорт харажатларини оширяпти ва инфляция босимини кучайтиряпти.
Мўғулистон ҳукумати “Давлат жамғармалари тўғрисида”ги қонунга мувофиқ, иқтисодий барқарорликни таъминлаш учун самарасиз бюджет харажатларини камайтириш ва ресурсларни стратегик муҳим соҳаларга жамлаш зарур деб топди.
Аввалроқ Қозоғистон ва Мўғулистон ўзаро савдо айланмасини 500 миллион долларгача ошириши ҳақида хабар берилган эди.