Мўғулистон 34 мамлакат фуқаролари учун визасиз режимни йил охиригача узайтирди
ASTANA. Kazinform — Вазирлар Маҳкамаси йиғилишида 34 мамлакат фуқаролари учун Мўғулистонда визасиз қолиш ҳуқуқини 30 кунгача узайтириш тўғрисида қарор қабул қилинди, деб хабар беради Монцамэ.
Визасиз режим жорий йил охиригача узайтирилди.
Шундай қилиб, рўйхатдаги мамлакатлар учун визасиз режим яна бир йилга узайтирилди. 34 та давлатдан 32 таси Европа мамлакатлари, қолган иккитаси Австралия ва Янги Зеландия. Бу мамлакатлар фуқаролари Мўғулистонга сайёҳлик мақсадида визасиз ташриф буюришлари мумкин.
Бундан ташқари, яна 30 та давлат фуқароларига Мўғулистонга сайёҳлик мақсадида 14 кундан 90 кунгача бўлган муддатда визасиз киришга рухсат берилади.
Шунингдек, 2025 йилда Мўғулистон Ташқи ишлар вазирлиги 124 945 та виза бергани таъкидланди. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 14,18 фоизга кўп.
Аввалроқ, Касбий туризм уюшмасининг маълумотларига кўра, 2025 йил бошидан бери Мўғулистонга 851 931 хорижий сайёҳ ташриф буюрган.
Мўғулистон туризмни тиклаш суръати бўйича дунёдаги ТОП-20 та давлат қаторига кирганлиги маълум бўлди.