Мисрга туристик мақсадларда сафар қилган ўзбекистонликлар сони ошган

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-март ойларида жами 16,7 минг нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда Мисрга сафар қилган.

Миср
Фото: ЎР Миллий статистика қўмитаси

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 8,5 минг нафарга ёки 2 баробарга ошган.

Жорий йилнинг январь-март ойларида Мисрга борган Ўзбекистон фуқаролари сафар мақсадлари бўйича қуйидагича:

  • сайёҳлик – 14 407 нафар
  • қариндошларни йўқлаш – 2 213 нафар
  • даволаниш – 58 нафар
  • хизмат юзасидан – 6 нафар
  • ўқиш – 5 нафар

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда 10 йилда ўқитувчилар сони 170,9 минг нафарга ошгани ҳақида хабар берган эдик.

Шунингдек, Ўзбекистонда ОТМларнинг кундузги бўлимида ўқиётган талабалар сони 10 йилда 2,7 баробарга ошган.

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида янги корхоналар кўпроқ ташкил этилаётгани ҳақида ҳам ёзган эдик.

Сўнгги хабарлар