Мерием, Расул, Гамзат: Чимкентда уч эгизаклар дунёга келди
SHYMKENT. Kazinform – Чимкент шаҳрида яшовчи 39 ёшли Фатима Якубова уч эгизак фарзанд туғди.

Чимкент шаҳар перинатал марказида уч эгизаклар – бир қиз ва икки ўғил дунёга келди. Ҳомиладорликнинг 31-ҳафтасида туғилган чақалоқлар тегишли равишда 975, 1765 ва 1920 грамм вазнда бўлиб, улар бир неча дақиқалик фарқ билан туғилган.

56 кун давомида болалар ва уларнинг 39 ёшли онаси шифокорлар назорати остида бўлиб, зарур даволаш ва парвариш хизматларини олдилар. Ҳозирда ҳам она, ҳам чақалоқларнинг аҳволи яхши. Бугун улар касалхонадан чиқарилди.
Фатима Шамсутдин қизи учун бу иккинчи туғруқ ҳисобланади. Энди у турмуш ўртоғи Зуҳрайдин билан тўрт нафар фарзанднинг ота-онасига айланди. Янги туғилган болаларга Мерием, Расул ва Гамзат исмлари берилди.

Қайд этиш жоизки, жорий йил бошидан бери Чимкентда 15 793 нафар бола дунёга келган. Улардан 7726 нафари қиз, 8067 нафари ўғил бола. Шунингдек, 180 жуфт эгизак ва 3 та уч эгизаклар қайд этилган.