Мексикада поезд ҳалокатида 13 киши ҳалок бўлди, 98 киши жароҳат олди
ASTANA. Kazinform — Мексиканинг Оахака штатидаги Нисанда шаҳри яқинида йўловчи поезд рельсдан чиқиб кетди, натижада 13 киши ҳалок бўлди ва 98 киши жароҳат олди.
Бу ҳақда мамлакат президенти Клаудия Шейнбаум ўзининг Х саҳифасида маълум қилди.
“Ҳарбий-денгиз кучлари вазирлиги менга штатларлараро поезднинг ҳалокати натижасида, афсуски, 13 киши ҳалок бўлганини маълум қилди. 98 киши жароҳат олди, улардан беш нафари оғир аҳволда”, — деб ёзди Шейнбаум Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
Унинг сўзларига кўра, жароҳатланганлар Матиас-Ромеро ва Салина-Крус шаҳарларидаги Ижтимоий таъминот институтининг тиббий муассасаларига, шунингдек, Хучитан ва Икстепек шаҳарларидаги касалхоналарга етказилган. Шунингдек, Шейнбаум Ҳарбий-денгиз кучлари вазири Раймундо Педро Моралес Анхелес воқеа жойига юборилганини таъкидлади.
Поездда тўққизта экипаж аъзоси ва 241 йўловчи бўлган. Поезд иккита локомотив ва тўртта йўловчи вагонидан иборат эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитойда поезд ишчиларни уриб, 11 кишининг ҳаётига зомин бўлгани ҳақида ёзган эдик.