Меҳнат бозори: Қозоғистонда иш билан банд бўлганларнинг энг кўп улуши қайси секторга тўғри келади
ASTANА. Kazinform — Иш билан банд бўлганларнинг энг катта улуши савдо (17%), таълим (13,4%), саноат (12,5%) ва қишлоқ хўжалиги (10,3%) тармоқларида кузатилди.

— 2025 йилнинг биринчи чорагида республика иқтисодиётининг турли тармоқларида 9283,5 минг киши банд бўлган бўлса, шундан 7141 минг нафари (иқтисодиётда банд бўлганлар умумий сонининг 76,9%) ёллланма ишчилар бўлса, 2142,5 минг нафари (иқтисодиётда иш билан банд бўлганлар умумий сонининг 23,1%) ўз-ўзини банд қилганлардир, — дейилади баёнотида.
2024 йилнинг биринчи чорагига нисбатан жами бандлик асосан ёлланма ишчилар ҳисобидан 116,2 минг кишига ошган.
Иш билан банд бўлган аҳолининг энг катта улуши савдо (17%), таълим (13,4%), саноат (12,5%) ва қишлоқ хўжалиги (10,3%) тармоқларида кузатилди.
— Иш билан банд бўлган аҳолининг ёш гуруҳлари бўйича асосий улушини 35-44 ёшдагилар ташкил этади, бу умумий банд аҳоли сонининг 28%ни ташкил этади. Иш билан таъминланганларнинг яна 40 фоизи 29-34 ва 45-54 ёшдаги ишчилардир, — дейилади ҳисоботда.
Ҳудудлар бўйича энг кўп ишловчилар сони Алмати шаҳрида – 985,8 минг киши, ўз-ўзини иш билан банд қилганлар бўйича эса Туркистон ва Алмати вилоятларида мос равишда 378,2 минг ва 233,7 минг киши.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон Электрон меҳнат биржасига 1 миллиондан ортиқ бўш иш ўринлари жойлаштирилиши ҳақида хабар берган эдик.