Майкл Жексон ҳақидаги фильм жаҳон кассаларида 217 млн доллар билан рекорд ўрнатди
ASTANA. Kazinform – Майкл Жексон ҳақидаги “Майкл” биографик фильми намойиш этилганидан кейинги биринчи ҳафтадаёқ рекорд даражадаги муваффақиятга эришди ва бутун дунё бўйлаб 217,4 миллион доллар даромад келтирди, деб хабар беради Associated Press.
Lionsgate маълумотларига кўра, бу сумманинг 97 миллион доллари АҚШ ва Канада бозорларига тўғри келган.
Фильм мусиқачилар ҳақида суратга олинган биографик фильмлар орасида янги рекорд ўрнатиб, бугунгача жанр етакчиси ҳисобланган «Straight Outta Compton» ва «Bohemian Rhapsody» фильмларининг дастлабки касса кўрсаткичларидан ошиб кетди.
Халқаро прокатни кўплаб бозорларда Universal Pictures компанияси амалга оширди. Лойиҳа Lionsgate студияси учун энг юқори хавфли лойиҳалардан бири деб баҳоланди. Жексоннинг шахсияти унга нисбатан қўйилган жинсий зўравонлик айбловлари сабаб ҳалигача баҳс-мунозараларга сабаб бўлиб келади. Қўшиқчи бу айбловларни рад этган, 2005 йилда эса суд уни оқлаган.
Фильм санъаткорнинг оиласи ичида ҳам турли фикрларни келтириб чиқарди. Хусусан, Жанет Жексон суратга олиш жараёнида иштирок этмаган бўлса, қўшиқчининг қизи Пэрис Жексон картинага танқидий муносабат билдирди.
Асосий ролни қўшиқчининг жияни Жаафар Жексон ижро этди.
«Майкл» фильмининг муваффақиятли бошланиши Голливуддаги баҳорги мавсумнинг юқори суръатини давом эттирди. Бошқа кассабоп хитлар қаторида Amazon MGM Studios томонидан суратга олинган «Project Hail Mary» ва Universal тақдим этган «Super Mario: Galaxy» фильмлари ҳам бор.