Марказий Осиё ва Форс кўрфази араб давлатларининг саммити қолдирилди
TASHKENT. Kazinform — Жорий йил 5 май куни Самарқандда бўлиб ўтиши керак бўлган “Марказий Осиё – Форс кўрфази араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши” иккинчи саммити қолдирилди, деб хабар беради Kazinform агентлиги мухбири.

Маълумотни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги тасдиқлади.
“Томонлар ўзаро маслаҳатлашувлар асосида янги санани аниқлаш устида ишлашни давом эттирмоқда. Саммитнинг санаси ва бошқа тафсилотлари кейинроқ эълон қилинади», — дейилади ТИВ баёнотида.
Тадбирда Форс кўрфазидаги олти араб давлати, яъни Саудия Арабистони, БАА, Қувайт, Баҳрайн, Уммон, Қатар ва Марказий Осиё мамлакатлари давлат раҳбарлари иштирок этиши режалаштирилган. Саммитга Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислик қилиши керак эди.
Эслатиб ўтамиз, «Марказий Осиё — Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши» биринчи саммити 2023 йил июль ойида Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида бўлиб ўтган эди. Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев ташрифи чоғида глобал барқарор ривожланиш масаласи бўйича қатор муҳим ташаббусларни илгари сурганди.