“Марказий Осиё – Италия” саммити доирасида Тоқаев ва Бердимуҳамедов учрашди

ASTANА. Кazinform — Давлат раҳбари Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов билан учрашди, дея хабар беради Ақорда матбуот хизмати.

 “Марказий Осиё – Италия” саммити доирасида Тоқаев ва Бердимуҳамедов учрашди
Фото: Ақорда

Қасим-Жомарт Тоқаев Туркманистон Президентига эҳтиром кўрсатиб, унинг биринчи “Марказий Осиё – Италия” саммитидаги иштироки икки давлат ўртасидаги кўп томонлама муносабатларни янада ривожлантириш нуқтаи назаридан муҳим эканини таъкидлади.

— Биз икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга катта аҳамият берамиз. Иқтисодий муносабатларда аниқ натижаларга эришамиз, деб ишонаман. Бошқа йўналишларда, айниқса, маданий-гуманитар йўналишдаги ҳамкорлик жадал ривожланмоқда. Ҳар икки томон ҳам кун тартибидаги лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш бўйича саъй-ҳаракатларни амалга ошираётганини инобатга олсак, ўзаро манфаатли алоқаларни ривожлантириш истиқболи катта, – деди Давлат раҳбари.

Президентнинг сўзларига кўра, Астана ва Ашхобод ўртасидаги ҳамкорлик айни дамда гуллаб-яшнамоқда, кўплаб муҳим соҳаларда ижобий динамика кузатилмоқда.

Сердар Бердимуҳамедов Қасим-Жомарт Тоқаевга меҳмондўстлиги ва “Марказий Осиё – Италия” саммитни муваффақиятли ўтказгани учун миннатдорчилик билдирди.

— Марказий Осиё давлатлари ва Италия ўртасида бундай олий даражадаги музокаралар биринчи марта ўтказилмоқда. Саммит якунлари давлатларимиз ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилишига ишонаман, – деди Туркманистон Президенти.

Учрашувда Қасим-Жомарт Тоқаев Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедовга самимий салом йўллаб, масъулиятли фаолиятида муваффақиятлар тилади.

Сўнгги хабарлар