20:26, 17 Июнь 2025 | GMT +5
“Марказий Осиё – Хитой” саммитининг Астана декларацияси имзоланди
ASTANA. Kazinform – “Марказий Осиё – Хитой” саммитининг Астана декларацияси имзоланди. Бу ҳақда “Марказий Осиё – Хитой” формати котибияти бош котиби Сунь Вэйдун II саммит якунларига бағишланган брифингда маълум қилди.

“Олти давлат раҳбарлари биргаликда “Марказий Осиё – Хитой” II саммитининг Астана декларациясини ҳамда Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон ўртасида абадий яхши қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартномани имзоладилар. Шунингдек, улар учта ҳамкорлик маркази ва битта ҳамкорлик платформасининг очилиш маросимида иштирок этишди”, – деди Сунь Вэйдун.