Макка шаҳрида тўрт минг нафар қозоғистонлик Ҳаж зиёратини адо этмоқда

«Бу йил юртимизда қурбонлик қилиш маросими офлайн ва онлайн режимда ўтказилади. Диний идора мамлакатимиз фуқаролари, айниқса, шаҳар аҳолиси учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадида Қурбонлик маросимини масофадан туриб ўтказиш учун qurban2023.kz сайтини ишга туширди. Барча мусулмон жамоатчилигини муфтийнинг «Роббинг учун қурбонлик қил» хайрия акциясига ҳисса қўшишга, савобли ишларда фаол бўлишга чақирамиз», — деди Кенжетай Дуйсенбай марказий коммуникациялар хизмати майдонида ўтказилган матбуот анжуманида.
ҚМДБ вакилининг айтишича, қурбонлик ыилиш - мусулмоннинг фарзи.
«Ҳозир биз муқаддас Зул-ҳижжа ойида турибмиз. Бу ойда мусулмонлар қурбонлик қиладилар ва беш фарздан бири бўлган ҳажни адо этадилар. Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси раиси, бош муфтий Науризбай ҳожи айни дамда муқаддас Маккада. Ҳаж зиёратини адо этаётган 4000 нафар юртдошимизнинг ниятлари, дуолари қабул бўлиб, юртимизга эсон-омон қайтишини тилаб қоламиз», - деди у.
Муаллиф: Даулет Изтилеу