Lufthansa рейсларида тозалаш қоидалари ўзгаради
ASTANA. Kazinform – Lufthansa авиакомпанияси 16-29 март кунлари Европанинг 20 та йўналишида "қисқартирилган тозалаш" деб номланган синов дастурини ишга туширди, деб хабар беради DW.
Янги қоидаларга кўра:
ҳожатхоналар фақат йўловчиларнинг илтимосига биноан тозаланади;
ўриндиқ чўнтакларидаги ахлат фақат зарурат туғилганда йиғилади;
салоннинг тозалигини текширадиган ходимлар сони 4 тадан 2 тагача қисқартирилади.
Компания ушбу ўзгаришлар харажатларни қисқартириш дастурининг бир қисми эканлигини маълум қилди.
Умумий режага кўра, тахминан 4 минг ходимни қисқартириш кўзда тутилган.
Бунинг авваларида Lufthansa бир қатор ўзгаришлар киритган эди:
ўриндиқларни брон қилиш қоидалари ўзгартирилди;
бортда овқатланиш камайтирилди;
эконом-класс йўловчиларига фақат кичик шиша сув ва шоколад берилади;
қўл юки назорати кучайтирилди.
Шуни таъкидлаш керакки, қисқа йўналишлар учун чипталар нархи баъзан Ryanair ва EasyJet каби лоукостер авиакомпанияларникидан юқори бўлади.
Мутахассисларнинг фикрига кўра, жаҳон авиакомпанияларнинг харажатлари, айниқса авиакеросин нархларининг ошиши туфайли кескин ўсиб бормоқда. Бу ҳолат чипталар нархларининг ошишига, рейсларнинг камайишига ва парвозлар жадвалининг бузилишига таъсир қилади.
Эслатиб ўтамиз, Lufthansa яна 4000 та иш ўрнини қисқартириши ҳақида ёзган эдик.