Лос-Анжелес-2028 Олимпиадасининг тўлиқ жадвали эълон қилинди
ASTANА. Кazinform — 2028 йилда Лос-Анжелесда бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинлари жадвали Олимпия ўйинлари расмий сайтида эълон қилинди, деб ёзади Кабар.

Саралаш босқичлари 12 июль куни бошланади. Шу куни спортчилар хоккей (чим устидаги хоккей), регби-7, баскетбол, сув полоси, гандбол, крикет ва футбол бўйича мусобақаларда иштирок этади.
15 июль куни триатлон бўйича дастлабки медаллар топширилади. Шу куни қиличбозлик, дзюдо, енгил атлетика, регби-7 ва нишонга отиш бўйича мусобақалар бўлиб ўтади.
Олимпиаданинг сўнгги мусобақа куни — 30 июль. Шу куни бокс, кураш, марафон (енгил атлетика), велоспорт, сузиш, баскетбол ва волейбол бўйича медаллар топширилади.
Олимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросими 15 июлга ўтар кечаси, ёпилиш маросими эса 31 июлга ўтар кечаси бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, Алмати шаҳрида стол тенниси бўйича WTT Youth Contender турнири бўлиб ўтиши ҳақида хабар берган эдик.