18:12, 14 Апрель 2025 | GMT +5
Лос-Анжелес-2028: Академик эшкак эшишда янги йўналиш жорий қилинди

Бу сафар, анъанавий енгил вазнли яккалик баҳслари дастурдан чиқарилиб, ўрнига соҳил бўйида ўтказиладиган янги йўналишлар жорий этилди. Тинч океани соҳилида ташкил этиладиган ушбу мусобақаларда яккалик ва микст тоифадаги эшкак эшиш баҳслари ўтказилади.

Шу тариқа, "Лос-Анжелес-2028" Олимпиадасида академик эшкак эшиш қуйидаги йўналишларни ўз ичига олади:
– яккалик: M1x, W1x;
– жуфтлик: M2-, W2-, M2x, W2x;
– квартет: M4x, W4x, M4-, W4-;
– саккизлик: M8+, W8+;
– соҳил бўйи пойгалари: CM1x, CW1x ва микст.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ футзал 2028 йилги Лос-Анжелес Олимпиадаси дастурига киритилиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик.