Қувайтда алкоголдан 23 киши вафот этди

ASTANA. Kazinform — Қувайтда сўнгги кунларда спиртли ичимлик истеъмолидан 23 киши вафот этди, деб хабар берди Al Arabiya Ички ишлар вазирлигига таяниб.

алкоголь
Фото: pixabay

Алкоголни маҳаллий ишлаб чиқарган ва тарқатган 67 киши қўлга олинган. Мамлакатда спиртли ичимликларни импорт қилиш ҳам, маҳаллий ишлаб чиқариш ҳам тақиқланган. Шунга қарамай, айримлар хавфсизлик стандартлари бўлмаган жойларда уларни ноқонуний ишлаб чиқаради. Бу эса истеъмолчиларни заҳарланиш хавфига дучор қилади.

Вазирлик маълумотига кўра, турар жой ва саноат ҳудудларида фаолият юритаётган 6 та завод ҳамда ҳали ишга туширилмаган яна 4 та ишлаб чиқариш жойи фош этилган. Сифатсиз алкоголь оқибатида метанол заҳарланиши ҳолатлари 160 тага етган. Улар орасида 23 киши, асосан Осиёдан келган фуқаролар вафот этган.

“Жиноий тармоқ” раҳбари — Бангладеш фуқароси ҳибсга олинган. Гумондорлардан бири бўлган Непал фуқароси эса метанол қандай тайёрланганини ва сотилганини тушунтириб берган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Истанбулда бир кунда 5 нафар Ўзбекистон фуқароси қалбаки алкоголь сабаб вафот этганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар