"Қўрқут ота" V Турк дунёси кинофестивалининг очилиш маросими бўлиб ўтди
1-4 октябрь кунлари Қозоғистоннинг Ақтау шаҳрида ўтказилаётган “Қўрқут ота” V Халқаро кинофестивалида бир гуруҳ ўзбек кино ижодкорлари ҳам қатнашмоқда, деб ёзади ЎзА.
                                              Фестиваль доирасида “Ўзбекистон киноси кунлари” ҳам бўлиб ўтади.
Кинофестивалнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Кинематография агентлиги директори Шуҳрат Ризаев бошчилигидаги ўзбек кино юлдузлари, актёрлар ва режиссёрлар иштирок этишди.
Бу йил "Қўрқут ота" V Халқаро кинофестивалида Аюб Шаҳобиддиновнинг “Баҳорни қувиб”, Нусрат Ҳусановнинг "Шамсиқамар”, Дониёр Шокировнинг" Жадид маърифати”, Саидаълохон Масъудхоновнинг "Вали Ғафуров - игна билан ёзилган роман" фильмлари йўналишлар бўйича ғолибликка асосий даъвогарлар рўйхатидан жой олган.
Фестивалга 10 га яқин давлатдан 50 дан зиёд фильм тақдим этилган.