Қурбон ҳайитнинг маънавий лаҳзалари: Астанадан фоторепортаж
ASTANA. Kazinform – Бугун Қозоғистон мусулмонлари учун муқаддас Қурбон ҳайити байрами бошланди. Ушбу қутлуғ сана муносабати билан Қозоғистоннинг барча ҳудудларида ҳайит намози ўқилди.

Астанадаги Республика бош масжидида Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси раиси Науризбай ҳожи Тағанули имомлик қилган Қурбон ҳайит намози ўқилди. Бош муфтий намозга йиғилган жамоатга Қурбон ҳайитнинг маънавий аҳамияти ҳақида маъруза ўқиб, халқни меҳр-оқибат ва сабр-тоқат ва ҳамжиҳатликка чақирди.


“Аллоҳ таоло бандаларига яхши амаллар қилишлари, савоблари кўп бўлиши учун баъзи кун ва тунларни бошқалардан афзал қилиб қўйган. Мусулмон ўз Яратганнинг мағфиратини олишга интилиши, хайрли ишларга алоҳида ғайрат кўрсатиши лозим бўлган даврлардан биридир. Бу ой мусулмон тақвимида Зулҳижжа ойи деб аталади”, – деди Науризбай ҳожи Тағанули.


Ҳайит намозидан сўнг Науризбай ҳожи Тағанули юрт тинчлиги ва бирлиги учун алоҳида дуо ўқиб, аждодлар руҳига Қуръон сураларини бағишлади.


Бундан ташқари, муқаддас Қурбон ҳайит байрами арафасида Астанадаги “Азирет Султан” жоме масжидида ҳайит намози ўқилди.



Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси вакили, “Азирет Султан” жоме масжиди ноиб имом-хатиби Садирханов Жуманазар Ўсерханули сўзга чиқиб, намозга келган жамоатни табриклаб, байрамнинг мазмун-моҳиятига тўхталиб ўтди.



Эслатиб ўтамиз, Қасим-Жомарт Тоқаев қозоғистонликларни Қурбон ҳайити байрами билан табриклагани ҳақида ёзган эдик.